Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Наманганда минтақавий филиал иш бошлади
Туркий давлатлар ташкилотининг етакчи таҳлил марказлари халқаро анжумани бўлиб ўтди
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази илмий котиби, фалсафа доктори (PhD) Сардор Турсунхўжаевнинг “Электро техника саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашда бозор воситаларидан фойдаланиш имкониятлари” мавзусидаги илмий мақоласи Полшанинг "International Journal of Economy and Innovation" журналининг 2025 йил 64-сонида чоп этилди.
Тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирлари шаклланиш ҳолати таҳлили
Рақамли платформаларда истеъмолчи хатти-ҳаракатини шакллантириш бўйича хорижий тажриба ва уни Ўзбекистон электрон тижоратини ривожлантиришда қўллаш имкониятлари
Рақобат разведкасида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг ўрни
Халқ сўзи газетаси
Марказ ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 303/10-сон қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ташкил этилган.
Марказ муассаса шаклидаги илмий ташкилот ҳисобланади.
Марказнинг асосий вазифалари
Товар ва молия бозорлари ва иқтисодиёт тармоқларида рақобат муҳитини таҳлил қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, бозорга киришдаги мавжуд тўсиқларни таҳлил қилиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Рақобат сиёсати, давлат харидлари, фонд биржаси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини такомиллаштириш масалалари бўйича фундаментал илмий тадқиқотлар олиб бориш, рақобат соҳасида самарали хорижий тажрибани жорий этиш ва уни миллий тизимга мувофиқлаштиришни таъминлаш.
Табиий монополияларни тубдан ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ва дастурларни тайёрлаш, ушбу соҳаларда рақобатни ривожлантириш имконияти мавжуд бўлган бозорларни аниқлаш.
Иқтисодий таҳлил, монополияни тартибга солиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича стратегик дастурларни ишлаб чиқиш, рақобатбардошликни ривожлантириш индексининг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва унинг доимий сақланишини таъминлаш, рақобатнинг бошқа индекслари бўйича республиканинг ўрнини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Рақобат сиёсати ва табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш.
Кадрларнинг малакаси ва салоҳиятини ошириш, шу жумладан, қўмита ва унинг ҳудудий органлари ходимлари ҳамда монополияга қарши назорат бўйича мутахассисларнинг тегишли ташкилотларда малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, малака ошириш курсларини ташкил этиш.