Курс давомида монополияга қарши қонунчилик, инсофсиз рақобат турлари, картель келишувлари ва комплаенс тизимининг амалий аҳамияти юзасидан чуқур билимлар берилди. Ушбу ўқув курси нафақат ходимларнинг малакасини оширишга балки, соҳада адолатли рақобат муҳитини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳам хизмат қилади. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда.#Рақобат сиёсати #Монополияга қарши комплаенс #Ўқув курси
Ўқув дастури давомида иштирокчилар иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш, монополияга қарши қонунчиликни тўғри қўллаш ва соҳага оид амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган билим ва кўникмаларга ега бўлдилар. Дарслар тегишли соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар — Қўмита раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда. #Тадқиқотлари маркази #Электромагнит мослашув #Ўқув курс #Монополия
Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ташаббуси билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Минтақавий иқтисодиёт кафедраси профессор-ўқитувчилари ва докторантлари иштирокида навбатдаги илмий-амалий семинар ташкил этилди. Семинарда мамлакатимизнинг минтақавий иқтисодий ривожланиш жараёнлари, рақобат муҳитини шакллантириш ва бозор механизмларини такомиллаштиришда илмий ёндашувнинг аҳамияти тўғрисида фикр алмашилди. Профессор ва тадқиқотчилар томонидан рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги долзарб масалалар, шунингдек, минтақавий иқтисодий таҳлилда замонавий методлардан фойдаланиш имкониятлари муҳокама этилди. #Рақобат сиёсати #Минтақавий иқтисодиёт #Семинар
Тадбир давомида реклама соҳасида қўлланиладиган этика ва ҳуқуқий меъёрлар, ташқи реклама объектларини ўрнатиш ва паспортлаштириш тартиби, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда реклама қилиш бўйича замонавий трендлар ва усуллар, “Ташқи реклама” рақамли мониторинг тизимини жорий этишнинг мақсад ва принциплари, шунингдек, рекламада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари кенг ёритилди. Тренинг иштирокчилари реклама фаолиятини юритишда лицензия ва рухсат тартиб-таомиллари, ҳуқуқий нормалар ҳамда амалий назорат механизмлари бўйича батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Мазкур курс рекламачилар, ОАВ вакиллари ва соҳага қизиқувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини оширишга, шунингдек, реклама бозорида ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди
Тадбир давомида реклама соҳасида қўлланиладиган этика ва ҳуқуқий меъёрлар, ташқи реклама объектларини ўрнатиш ва паспортлаштириш тартиби, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда реклама қилиш бўйича замонавий трендлар ва усуллар, “Ташқи реклама” рақамли мониторинг тизимини жорий этишнинг мақсад ва принциплари, шунингдек, рекламада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари кенг ёритилди. Тренинг иштирокчилари реклама фаолиятини юритишда лицензия ва рухсат тартиб-таомиллари, ҳуқуқий нормалар ҳамда амалий назорат механизмлари бўйича батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Мазкур курс рекламачилар, ОАВ вакиллари ва соҳага қизиқувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини оширишга, шунингдек, реклама бозорида ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди #Рақобат #Cеминар-тренинг #Реклама
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Наманганда дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ҳамда чакана савдоси билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун амалий ўқув семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу тадбир Марказ томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ўқув курслари тизимининг давоми сифатида ташкил қилинди. Тренинг доирасида иштирокчиларга:- “Рақобат тўғрисида”ги Қонун нормалари,- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги талаблар,- “FAIR TECH” ахборот тизимида қайд этилаётган ҳуқуқбузарликлар,- лицензия талаблари ва уларни тўғри қўллаш,- референт нарх шакллантириш тизими,- “Реклама тўғрисида”ги Қонун доирасидаги чекловларбўйича амалий билим ва кўникмалар берилди. Ўқув курси Қўмита ва Марказнинг етакчи экспертлари ҳамда соҳанинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилди. Рақобат сиёсатини жойларда самарали татбиқ этиш, соҳа вакилларининг ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш мақсадида бундай ўқув курслари Республика ҳудудларида ҳам тизимли равишда ташкил этилмоқда. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди #Тадқиқотлари маркази #Наманган #Тренинг #Фармацевтика
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан давлат органлари, тижорат банклари, фармацевтика ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун ташкил этилган қатор амалий ўқув курслари муваффақиятли якунланди. Микрокредитбанк ходимлари учун ўтказилган махсус курсда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун, давлат харидлари жараёнидаги рақобат қоидалари, тендерда инсофсиз рақобат ва картель келишувларни аниқлаш механизмлари бўйича амалий билим ва кўникмалар берилди.Давлат ва хўжалик субъектлари вакиллари учун ташкил этилган курсда монополияга қарши комплаенс, рақамли платформаларда бозор ҳукмронлигини таҳлил қилиш, биржа савдоларида манипуляция ҳолатларини аниқлаш каби замонавий йўналишлар қамраб олинди.Фармацевтика соҳаси учун махсус курсда дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишда лицензия талаблари, референт нарх шакллантириш, “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари ва “FAIR TECH” ахборот тизимида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари муҳокама этилди. Барча курслар Қўмита мутахассислари, олий таълим муассасалари олимлари ва соҳадаги етакчи экспертлар иштирокида юқори савияда ташкил этилди. Курслар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда.
Ушбу курс давомида иштирокчилар қуйидаги асосий мавзулар юзасидан назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар: ⏺“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг асосий тамойиллари;⏺Устун мавқе, монополия ва табиий монополиялар;⏺Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва картель келишувлари;⏺Давлат харидлари ва тендер жараёнларида рақобатга оид қонунбузарликлар;⏺Рақамли платформаларнинг бозордаги ҳукмрон мавқеини баҳолаш;⏺Биржа савдоларидаги манипуляция ва ҳуқуқий жавобгарлик. Маърузаларни соҳада катта тажрибага эга мутахассислар – қўмита масъуллари ва юридик доира вакиллари олиб борди. Амалий мисоллар, мутахассислар билан очиқ мулоқот ва тест синовлари орқали ўқув жараёни янада самарали ўтди. Мазкур курс рақобат муҳитини такомиллаштириш, давлат идоралари ва бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда шаффофлик ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Ушбу ўқув курси доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:-“Рақобат тўғрисида”ги қонун ва унинг иқтисодиётдаги аҳамияти;-Устун мавқе ва монополияларни эътироф этиш мезонлари;-Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш талаблари;-Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва уларни аниқлашнинг ҳуқуқий асослари;-Картель келишувлари ва рақобатга зид келишувларнинг турлари;-Давлат харидлари, тендер жараёнлари ва улардаги ҳуқуқбузарликлар;-Рақамли платформаларнинг бозордаги устун мавқеини баҳолаш мезонлари;-Биржа савдоларидаги тартиб, манипуляциялар ва ҳуқуқий жавобгарлик.Дарслар юксак малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, иштирокчилар учун назарий билимлар ва амалий машғулотлар уйғунлашган ҳолда ўтказилди. Ушбу тадбир рақобат қонунчилигини янада мустаҳкамлаш ва соҳада фаолият юритувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим қадам бўлди. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари таддқиқотлари маркази томонидан "UZBAT A.O." АЖ ҚК ходимларини рақобат сиёсати, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва реклама қонунчилиги бўйича малакаси оширилди. Ўқув курси қуйидаги мавзуларда олиб борилди: “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг мақсади Рақобат қонунчилиги бузилиш ҳолатлари ва юридик оқибатлари Инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш ва баҳолаш Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари Реклама тўғрисидаги қонун ва амалий талаблар Малака ошириш курсидан мақсад "Рақобат тўғрисида", "Реклама тўғрисида" ва "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормалардан хабардорликни таъминлаш ҳисобланади. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан Автомобиль йўллари қўмитаси ва Суғурта ташкилотлари ходимлари учун рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқлари, давлат харидларида ва реклама қонунчилиги бўйича ўқув курслари ўтказилди. Маскур ўқув курслари қуйидаги долзарб мавзуларни қамраб олди: Автомобиль йўллари қўмитаси“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг амалиётда қўлланилиши;Монополия ва табиий монополиялар тўғрисидаги талаблар;Нарх ва тарифларни шакллантириш тартиби;Давлат харидларида рақобатнинг таъминланиши;Рақамли платформаларда рақобатни чеклаш ҳолатлари. Суғурта ташкилотлари“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва устун мавқе тушунчаси;Монополияга қарши тадбирлар ва ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш тартиби;Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва молиявий жавобгарлик;Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий масалалар;Реклама қонунчилиги ва молиявий хизматлар рекламасига оид талаблар;Рақамли платформаларда устун мавқени баҳолаш мезонлари. Ушбу ўқув курслари — соҳадаги мутахассисларнинг малакасини ошириш, ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш ва бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Курслар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Жорий йилнинг 09-10 апрель кунлари Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида: “Tошкент шахар сув таъминоти” АЖ, "Узбекгеофизика" АЖ, "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК ташкилот ходимлари иштирок этди. Мазкур ўқув курслари доирасида, Нархларни тартибга солиш ва Давлат харидлари бўйича масъул ходимларига, декларация қилиш ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланиши тартиблари, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ҳамда шартномаларни тузиш, келишиш ва унинг талабларига риоя қилиниши бўйича тегишли мисоллар билан тушунтиришлар берилди. Ўқув курси якунида тингловчилар билан бирга , истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган эътирозлар муаммоларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 27-феврал куни Тадқиқотлар маркази томонидан Қўмита ҳудудий органлари ходимлари учун “Товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таҳлил қилиш” бўйича навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида: Республиканинг 14 та худудий орган ходимлари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда: Товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; Бозорнинг товар ва географик чегараларини аниқлаш; Бозор субъектларини ва бозор улушларини аниқлаш; Рақобат муҳитини таҳлил қилишда фойдаланиладиган ахборотлар тўплами; Бозорга киришдаги тўсиқлар ва концентрация даражаси; Устун музокара кучи ва устун мавқени аниқлаш мезонлари;Мавзулари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Семинар якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Жорий йилнинг 11-12 феврал кунлари Тадқиқотлар маркази томонидан “микро молия ташкилот ходимлари учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида: Республикадаги 30 дан ортиқ микро молия ташкилот ходимлари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”, "Реклама тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида "ги Қонунларининг мазмун-моҳиятлари, шунингдек устун мавқе, монополия, инсофсиз рақобат холатини аниқлаш, реклама ва табиий монополияга қўйиладиган асосий талаблар хамда рақамли платформаларга нисбатан монополияга қарши талаблар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Жорий йилнинг 7-феврал куни Тадқиқотлар маркази Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда “Миллий ва халқаро тажрибага асосланган ҳолда устун музокара кучини аниқлаш ва уни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ муаммолар" мавзуси доирасида навбатдаги ўқув семинар бўлиб ўтди. Ўқув семинарда: 50 дан ортиқ ходимлар иштирок этди. Мазкур ўқув семинарда "Устун музокара кучи" миллий қонунчилигимизда янги ҳисобланиши ва унинг мазмун-моҳиятини тушунишда ҳамда амалиётда қўлланилишида назарий билимларнинг ўрни муҳимлиги таъкидланди ва устун музокара кучига қўйиладиган асосий талаблар ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Ўқув семинар сўнгида ходимлар томонидан амалиётда юзага келаётган айрим муаммолар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.