Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Андижон вилоятида товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими бўйича малака ошириш ўқув семинари ўтказилди

22 Октябрь 2024 14:57 441 Чоп этиш

Жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-ҳомашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Андижон вилоятида “Товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди.

Мазкур малака ошириш курсида, товар ҳомашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Малака ошириш курси сўнгида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech