Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Тадқиқотлар маркази томонидан ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

31 Январь 2025 12:29 505 Чоп этиш

Жорий йилнинг 28-31 январь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Ҳуқуқни қўллаш амалиёти” мавзусида навбатдаги ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курсларда Қўмитанинг ҳудудий органлари ходимлари иштирок этишди.

Ўқув дастури доирасида:

 Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилиш, бозорга киришдаги тўсиқларни аниқлаш усуллари, монополияга қарши тартибга солиш механизмлари бўйича мутахассислар   томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.
 Картель келишувлар, инсофсиз рақобат амалиётлари ва уларни аниқлаш усуллари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
 Тендер савдолари ва давлат харидлари жараёнида рақобат қонунчилигини бузилиш ҳолатлари муҳокама қилинди.
 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар устидан назорат механизмлари бўйича тренинглар ўтказилди.

Курс якунида Қўмита раиси ўринбосари Ф. Карабаев томонидан иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Ушбу курслар мамлакатимизда рақобат муҳитини такомиллаштириш ва қонунбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ходимларининг малака ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech