Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

12 Декабрь 2024 11:41 449 Чоп этиш

Жорий йилнинг 10-12 декабрь кунлари Тадқиқотлар маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди.

Ўқув курсларида:
- Олий таълим вазирлиги;
- "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ;
- "Темир йўл экспресс";
- "Ўзметкомбинат" AЖ вакиллари иштирок этди.

Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади, устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув семинар сўнггида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech