Инсон капитали, бозор таҳлили ва илмий ёндашув — натижалар ва истиқболлар
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази — Ўзбекистонда рақобат муҳитини таҳлил қилиш ва давлат сиёсатини илмий асосда қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик ақл маркази сифатида фаолият юритмоқда.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида:
⏺300 га яқин товар бозори таҳлил қилинди.
⏺Кимё саноати бўйича 541 турдаги маҳсулот ўрганилиб, 281 турдаги товар бўйича импортга боғлиқлик аниқланди.
⏺300 дан ортиқ бозорларнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси баҳоланди ва инвесторлар учун истиқболли йўналишлар тавсия этилди.
Илмий таҳлиллар ARIMA модели асосида амалга оширилиб, гуруч, сут, картошка, сабзи ва парранда ва мол гўшти каби ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари бўйича қисқа муддатли прогнозлар тайёрланмоқда. Бу инфляциявий хавфларни олдиндан баҳолашга ёрдам бермоқда.
Тадбиркорлар учун ўзларини қизиқтирган йўналиш ёки маҳсулот ҳақида таҳлил натижаларини олиш учун алоҳида мурожаат йўллаш имкониятлари яратилди. Бугунги кунда тадбиркорлар томонидан 100 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ҳозирда ушбу мурожаатлар бўйича таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Инсон капитали ривожланмоқда:
Йил бошидан буён Қўмита тизимидаги 100 дан зиёд ходим малака ошириш ва халқаро ўқув-семинарларда иштирок этди. Бу жараёнда BRICS, UNCTAD, UNDP, JICA ва Жаҳон банки каби ташкилотлар билан ҳамкорликда тренинглар ташкил этилди ва халқаро ҳамкорлик доирасида маҳаллий университетлар ва ақл марказлар билан қўшма тадқиқотлар амалга оширилмоқда.
Марказ илмий таҳлил, рақамли иқтисодий прогноз ва кадрлар салоҳиятини ошириш орқали мамлакатда адолатли ва рақобатбардош бозор муҳитини шакллантиришга ҳисса қўшмоқда.
Батафсил “O'zbekiston24” телеканалида.

