Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори и.ф.д. О.Жумаев “Яшил иқтисодиёт шароитида маркетинг концепцияларини қўллаш” мавзусидаги халқаро конференцияда “Рақамли савдо платформаларини ривожлантиришда рақобат сиёсатининг роли” мавзусида маъруза қилди.
Маърузада рақамли иқтисодиётнинг жадал ўсиб бораётгани, электрон тижорат бозорининг йиллик 40% ўсиши ва рақобат сиёсатининг янги йўналишлари ҳақида сўз борди.
Таъкидланишича, рақамли платформаларни тартибга солиш бўйича халқаро тажриба (Digital Markets Act, FTC, CMA, JFTC ва бошқалар) Ўзбекистон учун муҳим намуна бўлмоқда.
Янги “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 256-сон қарори билан илк бор рақамли платформаларнинг устун мавқелари ва нарх алгоритмлари ҳуқуқий жиҳатдан белгиланди.
Шунингдек, Қўмита ҳузурида ташкил этилган Digital Task Force (Тас форс) гуруҳи рақамли бозорлардаги тенденциялар ва эҳтимолий суиистеъмол ҳолатларини таҳлил қилмоқда.
Маъруза якунида рақамли иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, соғлом рақобат муҳитини таъминлаш шунингдек, давлат ва бизнес ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
#Yashil iqtisodiyot #Raqamli savdo platformalari



