Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорларда маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш ва рақобат муҳитини чуқур ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарор ва ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ички бозорларнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражасини аниқлаш бўйича 90 та товар бозорида комплекс таҳлил ишлари амалга оширилди.
Шу билан бирга, рақобат сиёсатини самарали амалга ошириш ва соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Марказ томонидан ўқув курслари, семинар ва тренинглар мунтазам ташкил этилмоқда.
Ушбу ишлар ички бозорда барқарор рақобат муҳитини яратиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда.

