Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ташкил этилган “Монополияга қарши комплаенс” бўйича махсус ўқув курси ташкил етилди.
Дастур доирасида соҳанинг етакчи мутахассислари, Қўмита бошқарма бошлиқлари ҳамда илмий ходимлар томонидан рақобатни чекловчи ҳаракатларни олдини олиш, инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш, давлат харидларида шаффоф рақобат муҳитини таъминлаш ва монополияга қарши қонунчиликнинг долзарб масалалари бўйича маърузалар ўқилди.
Иштирокчилар комплаенс тизимини самарали йўлга қўйиш, унинг натижадорлигини баҳолаш, шунингдек рақобат сиёсатидаги замонавий тенденциялар — рақамли платформалар, сунъий интеллект ва биржа савдоларидаги монопол ҳаракатлар ҳақида чуқур билимларга эга бўлдилар.
Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди
Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда.



