18 ноябрь — Давлат байроғи қабул қилинган кун
Бугун муқаддас байроғимиз қабул қилинганига 34 йил тўлди. У миллат ғурури, мустақиллик ва бирдамликнинг ёрқин тимсолидир.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази барча юртдошларимизни ушбу сана билан муборакбод этади.
Байроғимиз ҳамиша юксакларда порласин!
