Таъзия
Илмий-амалий семинарлар давом этмоқда
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Маркетинг кафедраси профессор-ўқитувчилари билан Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, иқтисодиёт фанлари доктори О.С.Жумаев иштирокида илмий-амалий семинар ўтказилди.
Ватан учун, миллат учун, халқ учун!
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимларининг касбий ривожланиши ва замонавий билимларга эга бўлиши устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу мақсадда, Марказнинг Малака ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Барбу Глория Фуковна халқаро нуфузли "City Business School" томонидан ташкил этилган "Mini-MBA Intensive" дастурида таҳсил олмоқда. Дастур доирасида у замонавий менежмент, молиявий бошқарув, рақамли ечимлар ва стратегик таҳлил йўналишларида билимларини чуқурлаштириб, ҳозирги вақтгача 9 та модулни муваффақиятли тамомлаб ҳар бир ўтилган модуль бўйича халқаро намунадаги сертификатларни қўлга киритди. Ходимларимизнинг бундай таълим дастурларида иштирок этиши нафақат шахсий малака оширишга, балки Марказ фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва миллий иқтисодиётда рақобатбардош тажрибаларни жорий этишга ҳам хизмат қилади. Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази келгусида ҳам барча ходимлар учун халқаро стандартларга мос малака ошириш имкониятларини яратиш ва илғор тажрибаларни жорий қилишда изчил фаолият олиб боради. #Глория Барбу #City Business School #Mini-MBA Intensive
Илмий котиб, PhD Сардор Турсунхўжаев – “Корхоналарда рақобат разведкаси тизимларини ривожлантиришда инновацион рақамли технологияларнинг ўрни” мавзусидаги мақоласи "Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт" журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.Тўлиқ мақолани ўқиш:https://zenodo.org/records/16750169 Тадқиқотчи Дилором Юсупова – “Рақамли платформаларда истеъмолчи хатти-ҳаракатини шакллантириш бўйича хорижий тажриба ва уни Ўзбекистон электрон тижоратини ривожлантиришда қўллаш имкониятлари” мавзусидаги илмий мақоласи «Science and Practice» журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.Тўлиқ мақолани ўқиш:https://sci-p.uz/index.php/aept/article/view/2951 Тадқиқотчи Мадаминжон Исроилов – “Тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирлари шаклланиш ҳолати таҳлили” мавзусидаги мақоласи “Илғор иқтисодиёт ва педагогик технологиялар” журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.Тўлиқ мақолани ўқиш:https://sci-p.uz/index.php/aept/article/view/2950/2753Ҳозирги кунда Сардор Турсунхўжаев иқтисод фанлари доктори (DSc), Дилором Юсупова ва Мадаминжон Исроиловлар иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражаларини олиш учун илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Ушбу илмий тадқиқотлар мамлакатимизда соғлом рақобат муҳитини кучайтириш, рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш ва саноат тармоқларида самарадорликни оширишга хизмат қилмоқда. #Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт #Science and Practice #Илғор иқтисодиёт ва педагогик технологиялар
Тадбир давомида реклама соҳасида қўлланиладиган этика ва ҳуқуқий меъёрлар, ташқи реклама объектларини ўрнатиш ва паспортлаштириш тартиби, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда реклама қилиш бўйича замонавий трендлар ва усуллар, “Ташқи реклама” рақамли мониторинг тизимини жорий этишнинг мақсад ва принциплари, шунингдек, рекламада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари кенг ёритилди. Тренинг иштирокчилари реклама фаолиятини юритишда лицензия ва рухсат тартиб-таомиллари, ҳуқуқий нормалар ҳамда амалий назорат механизмлари бўйича батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Мазкур курс рекламачилар, ОАВ вакиллари ва соҳага қизиқувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини оширишга, шунингдек, реклама бозорида ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди #Рақобат #Cеминар-тренинг #Реклама