Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Илм фан ва амалиёт интеграцияси

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев бошчилигида Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор ўқитувчилари ва илмий ходимлари ўртасида  “Илм фан ва амалиёт интеграцияси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир қатнашчилари рақобат муҳитини баҳолаш, бозорларга киришдаги тўсиқларни бартараф этиш, давлат харидлари ва табиий монополияларни ислоҳ қилиш, минтақавий иқтисодиётни ривожлантиришда рақобат муҳитини ривожлантириш имкониятларини аниқлаш каби йўналишларда илмий ва амалий масалаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, томонлар рақобатбардошлик индекси, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини прогноз қилишда эконометрик усуллардан кенг фойдаланиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда грант лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг барча йўналишларида илмий фаолиятни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

13 Июнь 2025 2459

Халқаро ҳамкорлик

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Берген рақобат ҳуқуқи ва иқтисодиёти маркази (Bergen Center for Competition Law and Economics, BECCLE) томонидан ташкил этилган 9-йиллик Рақобат сиёсати конференциясида «Bergen Competition Policy Conference 2025» иштирок этди. Мазкур конференцияда рақамли бозорларни тартибга солиш, устун мавқени суиистеъмол қилишга қарши курашиш, монополияга қарши механизмларнинг ижтимоий ва меҳнат сиёсати билан ўзаро алоқаси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Конференцияда халқаро экспертлар, етакчи университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари (Норвегия Иқтисодиёт мактаби, Пенсилвания университети ҳузуридаги Кэри юридик мактаби, Тулуза иқтисодиёт мактаби), шунингдек, Европа комиссияси ва AҚШ Федерал савдо комиссияси каби ташкилотлар иштирок этдилар.

9 Июнь 2025 2445

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси бўлиб ўтди.

Ўқув дастури давомида иштирокчилар иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш, монополияга қарши қонунчиликни тўғри қўллаш ва соҳага оид амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган билим ва кўникмаларга ега бўлдилар. Ушбу ўқув курси доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг мақсадлариУстун мавқе ва монополияни аниқлаш мезонлариМонополияга қарши комплаенс тизими ва уни жорий этиш тартибиИнсофсиз рақобат ҳолатлари ва уларга нисбатан ҳуқуқий чораларКартел ва вертикал келишувлар, савдолардаги тил бириктириш ҳолатлариДавлат харидлари ва тендер жараёнларида рақобат қоидалариРақамли платформаларда бозор ҳукмронлиги ва унинг таҳлилиБиржа савдоларида манипуляция ҳаракатлари ва назорат механизмлари Дарслар тегишли соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар — Қўмита раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

27 Май 2025 680
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech