"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ оддий (йотоқли) йўловчи поездлари чипталари нархини оширмоқда
Deutsche Bank ва Rabobankни картел келишувида айблаш
PayPal, Google Pay ва Apple Payни Ўзбекистонга олиб келиш
Энергетика соҳасида қўшиб юбориш ва сотиб олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил учун тасдиқланган ички аудит йиллик режасига асосан жорий йилнинг 10 декабрь кунидан бошлаб Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятини комплекс ўрганиш, амалий кўмак бериш ва иш фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳудудий бошқарманинг фаолияти ўрганилмоқда. Шу билан бир қаторда Қўмитанинг Ички аудит, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи А.Хакимов томонидан тизим ходимлари учун Коррупцияга қарши комплаенс мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбатида Коррупцияни келиб чиқишининг асосий сабаблари, механизмлари ва ҳодисалари, Халқаро асослар, воситалар, ўзаро боғлиқ мавзулар, манфаатлар тўқнашуви: таърифлар, мисоллар, амалий тадқиқотлар, Инсон ресурслари ва рискларни бошқариш бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.
Рақобат қўмитаси республикамизнинг ҳудудлар кесимида (Бухоро, Фарғона, Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган,Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси) махсус ахборот порталидаги маълумотларга ва мурожаатларга асосан давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган харидларда қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан мунтазам равишда мониторинг олиб бормоқда.Жумладан, Бухоро вилояти мисолидаЖондор туман тиббиёт бирлашмасининг 210 млн сўмлик;Фарғона вилояти мисолидаҚува туман Тиббиёт бирлашмасининг 2 та 340 млн сўмлик;Андижон вилояти мисолидаАндижон давлат тиббиёт институти академик лицейининг 212 млн сўмга яқин;Жиззах вилояти мисолидаРеспублика тез тиббий ёрдам маркази Жиззах филиалининг 318 млн сўмдан ортиқ;Қорақалпоғистон Республикаси мисолидаНукус шаҳар “Қум овул” МФЙнинг 257 млн сўмга яқин;Сирдарё вилояти мисолида«Сайхунобод туман йўллардан фойдаланиш корхонаси» ДМнинг 3 та 4,2 млрд сўмга яқин;Навоий вилояти мисолидаНавоий вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси тасарруфидаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг 3 та 1,1 млрд сўмлик;Наманган вилояти мисолидаНаманган тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 309 млн сўм ортиқ;Тошкент вилояти мисолидаБекобод шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 283 млн сўмга яқинбўлган энг яхши таклифларни танлаш савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган. Шунингдек, таҳлил қилинган давлат харидларида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди. Рақобат қўмитасининг ўрганиш натижаларига кўра, юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида буюртмачилар томонидан танлов савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинган.
Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғига асосан, донни қайта ишловчи корхонада 2022-2023 йиллар ва 2024 йилнинг 1 октябригача бўлган фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорининг 2-иловаси ва 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарори (28.10.2010-йилдаги 239-сонли қарорининг 1-иловаси) билан тасдиқланган Низомлар ҳамда соҳани тартибга солувчи бошқа қонуности ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ва текшириш ишлари ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш давомида, корхона томонидан 2024 йилнинг май ойи учун тасдиқланган графикка асосан буғдой уни маҳсулоти биржа савдоларига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорларда қўйилганлиги ҳамда 3 та ҳолатда (9 тонна омухта ем ҳамда 10 тонна буғдой уни маҳсулоти) бекор қилинган битимлар бўйича маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига такроран қўйилмаганлик ҳолатлари аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2020 йилдаги 170-сонли қароридаги Низом талабларига риоя қилинмаганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, корхона томонидан дон етиштирувчи хўжаликларга тарқатилган уруғлик буғдойни тасдиқланган нархларда сотилиши ўрганиб чиқилганда, уруғлик буғдой нархи юқори қўлланилганлиги аниқланиб, бунда 2023 йилда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя қилинмаганлиги маълум бўлди. Юқоридагиларга асосан донни қайта ишловчи корхона томонидан, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2020 йилдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-банди, 7-банди, 311-банди ҳамда 28.10.2010 йилдаги 239-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган (қонунбузилиш содир қилинган даврда амалда бўлган) Низомнинг 36-банди талаблари бузилган деб топилди. Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан корхонага нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.