Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ва BRICS Рақобат сиёсати Маркази билан ҳамкорликда ўтказилган халқаро конференция тафсилотларидан
Халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Хитой Халқ Республикасининг Бозорни тартибга солиш давлат бошқармаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва баҳолаш маркази директори Лю Синхай ва «Марказий Осиё Финтех Ассоциацияси» ННТ раиси Отабек Насиров билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумларни имзоладилар.
Халқаро конференцияни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев кириш сўзи билан очиб берди.
2025 йил 10–11 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ва BRICS Рақобат сиёсати Маркази билан ҳамкорликда “Платформалар иқтисодиёти: рақобат қонунчилиги ва рақамли платформаларнинг бозор ҳукмронлиги” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Меморандумнинг энг долзарб бандларидан бири — россиялик мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш орқали Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун картелларни аниқлаш ва устун мавқе белгиланадиган ҳолатларни таҳлил қилиш бўйича махсус ўқув дастурларни ташкил этишдир. Бу ташаббус нафақат халқаро тажриба алмашинуви, балки Ўзбекистоннинг миллий рақобат сиёсатини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, ички бозорларнинг шаффофлиги ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори О.Жумаев ва Федерал антимонополия хизмати ўқув-методик маркази директори А.Миннахметов ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ушбу келишув картелларга қарши курашиш, рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда миллий ва халқаро тажрибани уйғунлаштиришда стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши билан аҳамиятлидир. #Tadqiqotlar markazi #Federal antimonopoliya xizmati
Курс давомида монополияга қарши қонунчилик, инсофсиз рақобат турлари, картель келишувлари ва комплаенс тизимининг амалий аҳамияти юзасидан чуқур билимлар берилди. Ушбу ўқув курси нафақат ходимларнинг малакасини оширишга балки, соҳада адолатли рақобат муҳитини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳам хизмат қилади. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда.#Рақобат сиёсати #Монополияга қарши комплаенс #Ўқув курси
Ўқув дастури давомида иштирокчилар иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш, монополияга қарши қонунчиликни тўғри қўллаш ва соҳага оид амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган билим ва кўникмаларга ега бўлдилар. Дарслар тегишли соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар — Қўмита раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда. #Тадқиқотлар маркази #Электромагнит мослашув #Ўқув курс #“Монополияга қарши комплаенс