Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази илмий котиби, фалсафа доктори (PhD) Сардор Турсунхўжаевнинг “Электро техника саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлашда бозор воситаларидан фойдаланиш имкониятлари” мавзусидаги илмий мақоласи Полшанинг "International Journal of Economy and Innovation" журналининг 2025 йил 64-сонида чоп этилди.
Муаллиф мақолада Ўзбекистон саноатини модернизация қилиш, рақобатбардошликни ошириш ва инновацион иқтисодиётни ривожлантириш бўйича илмий таклифларни илгари сурган.
Мазкур мақола Ўзбекистон илмий жамоатчилиги учун халқаро тан олинаётган тадқиқот йўналишларидан биридир — у рақобат сиёсати, саноат хавфсизлиги ва инновацион иқтисодиётнинг кесишган нуқталарида олиб борилган долзарб изланишлар самараси ҳисобланади.
Тўлиқ мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўқиш мумкин
#РақобатМаркази #ИлмийФаолият #ИқтисодийХавфсизлик #Инновация