Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди
Тақдимотлар: ҳудудларнинг ўсиш нуқталари муҳокама қилинди
Аниқланган захира ва имкониятларни аниқ лойиҳа ва амалий чора-тадбирларга айлантириш белгилаб олинди
Сирдарё вилоятида иқтисодий ўсишнинг янги имкониятлари аниқланмоқда
#ОАВ_биз_ҳақимизда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев ҳамда Франциянинг Тулуза шаҳри мэри ўринбосари, Тулуза метрополияси вице-президенти Максим Бойер ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда рақобат сиёсати, иқтисодий тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Toulouse School of Economics (TSE) иштирокида қўшма илмий-тадқиқот дастурларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.Батафсил — UzDaily.uz
Хусусан, "Боёвут" маҳалласида тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча ер майдонлари ажратиш, давлат ҳисобидан мактабгача таълим муассасасини барпо этиш имкониятлари, шунингдек, мавжуд сув минорасининг ишламаётгани ҳамда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати ўрганилди. "Теракзор" маҳалласида эса узоқ йиллардан буён бўш турган бинодан самарали фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилиб, уни иқтисодий фаолиятга жалб этиш юзасидан баланс сақловчи тижорат банки билан ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Ишчи гуруҳининг навбатдаги манзиллари — "Бахмал", "Бешбулоқ", "Зарбдор", "Ишонч", "Мевазор", "Сойибобод", "Тажрибакор", "Ҳамид Олимжон" ва "Юлдуз" маҳаллалари бўлди.Ўрганишлар давомида маҳаллаларнинг инфратузилмаси, аҳоли мурожаатлари ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган таклифлар атрофлича ўрганилди.Хусусан, "Сойибобод" МФЙда тикувчилик цехини ташкил этиш бўйича тадбиркорнинг имтиёзли кредит олиш масаласи ўрганилди ҳамда аҳоли томонидан Янги қишлоқ кўчасининг 4 км қисмини асфальтлаш, пиёдалар йўлагини барпо этиш ва ўқувчилар учун автобус (маршрут) қатновини йўлга қўйиш юзасидан билдирилган таклифлар жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилди.