Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Ходимлар малакасини оширишга эътибор қаратилмоқда

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Қўмита ва унинг ҳудудий органлари ходимлари учун “FAIR TECH” ягона ахборот тизими ҳамда унинг таркибидаги модуллардан фойдаланиш бўйича икки кунлик малака ошириш ўқув курси ташкил этилди.Ўқув курси давомида иштирокчиларга “FAIR PRICE”, “Product Info”, “FARM INFO”, “Истеъмолчи мурожаати”, “Тендер савдолари”, “KPI”, “Концентрация”, “Marketplace” ва “Биржа назорати” каби модуллардан фойдаланиш тартиби ҳамда Қўмитанинг интерактив хизматлар портали (my.fairtech.uz) имкониятлари бўйича назарий ва амалий билимлар берилди.Ўқув курси якунида Рақобат қўмитаси раиси иштирокида ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, ахборот тизимини қўллаш жараёнида учраётган муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда тизимни янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди. Ўқув курси якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Мазкур ўқув курси Қўмита тизимида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, хизматлар сифатини ошириш ҳамда ходимларнинг касбий кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

19 Июнь 2026 341

Халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев Германиянинг нуфузли илмий муассасаларидан бири — Макс Планк инновациялар ва рақобат институти (Max Planck Institute for Innovation and Competition) катта илмий ходими доктор Дария Ким ҳамда German Sparkassenstiftung жамғармасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналиши раҳбари Лия Граубергер билан учрашув ўтказди.Учрашув давомида интеллектуал мулк ҳуқуқи, фармацевтика соҳасидаги тартибга солиш механизмлари, инновациялар иқтисодиёти ҳамда рақобат сиёсати бўйича илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.Томонлар илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, тажриба алмашиш ва халқаро экспертлар иштирокида қўшма тадбирлар ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

19 Июнь 2026 334

Устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш масалаларига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказида устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш масалаларига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди 2026 йил 17–18 июнь кунлари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказида “Устун мавқени суиистеъмол қилиш/Бир томонлама хатти-ҳаракатлар: тергов қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти. Германия тажрибаси ҳамда уни Ўзбекистонда жорий этиш ва қўллаш масалалари” мавзусида халқаро амалий семинар бўлиб ўтди. Семинар Германиянинг Спаркассенстифтунг халқаро ҳамкорлик жамғармаси (Герман Спаркассенстифтунг) ҳамда Германия Федерал картель идораси (Бундескартелламт) билан ҳамкорликда ташкил этилди.Семинарни кириш сўзлари билан Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев, Герман Спаркассенстифтунг жамғармасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналиши раҳбари Лия Граубергер ҳамда Германия Федерал картель идораси вакили доктор Феликс Энгелсинг очиб берди. Икки кун давом этган семинар давомида иштирокчилар Германияда устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўйича ишларни тергов қилиш амалиёти билан танишдилар, чакана савдо, рақамли платформалар ва инновацион бозорлар соҳасидаги реал мисолларни кўриб чиқдилар, шунингдек, рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини аниқлашда далилларни йиғиш ва иқтисодий таҳлил ўтказишнинг замонавий ёндашувларини муҳокама қилдилар. Семинарда амалий машғулотларга алоҳида эътибор қаратилиб, унинг доирасида иштирокчилар ахборот сўровларини тайёрлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг бозор хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш ҳамда рақобат қонунчилиги бузилиши бўйича қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш кўникмаларини мустаҳкамладилар. Мазкур семинар илғор халқаро тажриба алмашиш, Қўмита ходимларининг касбий салоҳиятини янада ошириш ҳамда Ўзбекистон ва Германия рақобат органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

19 Июнь 2026 403
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech