1997 йилда Термиз давлат университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институти аспирантурасини тамомлаган
Маълумоти: Олий
Мутахассислиги: Иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни бошқариш
Илмий даражаси: Иқтисод фанлари номзоди (2005 йил), иқтисод фанлари доктори (DSc, 2024 йил), хорижий ва маҳаллий нашрларда 38 та илмий мақола, 2 та монография, 1 та ўқув амалий қўлланма муаллифи.
Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида инспекторликдан бошлаган. Ҳокимият тизимида, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда "Ўзбекипаксаноат" уюшмасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
2024 йилдан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори.
2000 йилда Тошкент автомобил йўллар институтини, 2002 йилда Тошкент автомобил йўллар институти магистратурасини тамомлаган
Маълумоти: Олий
Мутахассислиги: автокорхоналар менежменти
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда “Тошвилйўловчитранс” концерни техника хавфсизлиги муҳандиси сифатида бошлаган. Шу даврдан бошлаб “Тошвилтранс” автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаси, “Тошвилтранстерминал” уюшмаси, “Группа ГМС” Россия компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги Ваколатхонаси, “Чирчиқ Имкон Плюс” МЧЖ ҳамда “Узавтовокзал сервис” Давлат унитар корхонасида турли мутахассислик ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
2025 йилдан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори ўринбосари.
Маълумоти: Олий Тамомлаган:
2001 йилда Шимолий Аризона университети (АҚШ);
2004 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети;
2012 йилда Гарвард университети битирувчиси (АҚШ).