Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Эълонлар

“Ўзбекистон реклама бозорини тартибга солишнинг долзарб масалалари” семинар-тренингига таклиф етамиз!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ташаббуси билан соҳага доир давлат идоралари экспертлари иштирокида, “Ўзбекистон реклама бозорини тартибга солишнинг долзарб масалалари” семинар-тренингини ўтказади. Реклама бозорининг барча фаол қатнашчиларини, реклама берувчилар, маркетологлар ва маркетинг агентликларини икки кунлик семинарда қатнашишга таклиф этамиз: Ўзбекистон реклама ва солиқ қонунчилигига риоя этишОАВ ва ижтимоий тармоқларда контентни яхшироқ тузиш йўллариТашқи реклама ва рақамли мониторинг ҳақидаРекламада энг кўп учрайдиган қонунбузилишлар ва бошқа мавзулар. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси вакиллари иштирок этмоқда. Тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилaди. Қатнашиш нархи – бир иштирокчи учун 3 700 000 сўм. Маркетинг уюшмаси ҳамкорлари учун қатнашиш нархи – бир иштирокчи учун 2 700 000 сўм. Иштирок этиш учун мурожаат қилинг:Тел: +998 99 944 44 07 Зафар Мирзаев

4 Июль 2025 594

Реклама ҳаққоний ва ишончли бўлиши лозим!

Бугунги кунда товар ва хизматларнинг рекламаси кескин фаоллашган бўлиб, бунда эътиборни жалб этиш учун турли воситалардан кенг фойдаланилмоқда. Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг ижросини таъминловчи ваколатли орган ҳисобланади ва реклама бозорида номақбул ва ишончсиз ахборотлар берилишининг олдини олади. Хусусан, реклама ахборотидаги маълумотлар амалдаги ҳолатга мос келмаслиги оқибатида фуқароларга нотўғри ахборот тақдим этилиши ҳамда уларда товар (иш, хизмат) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олишга бўлган ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлмоқда.Ҳурматли фуқаролар  Турли хил манбалар ва ижтимоий тармоқларда шубҳали рекламаларга дуч келсангиз, берилаётган маълумотларнинг ишончлилигини текшириб олиш учун Рақобат қўмитасига мурожаат қилинг. Унутманг, Сизнинг ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида! Қўмитанинг ягона ишонч 1159 рақами

11 Апрель 2025 849

Диққат, эълон

Жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 10:00да Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади. ☎️ Маълумот учун: (71) 207-47-00 (262)

4 Декабрь 2024 937
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech