Тақдимотлар: ҳудудларнинг ўсиш нуқталари муҳокама қилинди
Аниқланган захира ва имкониятларни аниқ лойиҳа ва амалий чора-тадбирларга айлантириш белгилаб олинди
Сирдарё вилоятида иқтисодий ўсишнинг янги имкониятлари аниқланмоқда
Франция билан янги ҳамкорлик босқичи
Хусусан, "Боёвут" маҳалласида тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча ер майдонлари ажратиш, давлат ҳисобидан мактабгача таълим муассасасини барпо этиш имкониятлари, шунингдек, мавжуд сув минорасининг ишламаётгани ҳамда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати ўрганилди. "Теракзор" маҳалласида эса узоқ йиллардан буён бўш турган бинодан самарали фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилиб, уни иқтисодий фаолиятга жалб этиш юзасидан баланс сақловчи тижорат банки билан ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Ишчи гуруҳининг навбатдаги манзиллари — "Бахмал", "Бешбулоқ", "Зарбдор", "Ишонч", "Мевазор", "Сойибобод", "Тажрибакор", "Ҳамид Олимжон" ва "Юлдуз" маҳаллалари бўлди.Ўрганишлар давомида маҳаллаларнинг инфратузилмаси, аҳоли мурожаатлари ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган таклифлар атрофлича ўрганилди.Хусусан, "Сойибобод" МФЙда тикувчилик цехини ташкил этиш бўйича тадбиркорнинг имтиёзли кредит олиш масаласи ўрганилди ҳамда аҳоли томонидан Янги қишлоқ кўчасининг 4 км қисмини асфальтлаш, пиёдалар йўлагини барпо этиш ва ўқувчилар учун автобус (маршрут) қатновини йўлга қўйиш юзасидан билдирилган таклифлар жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилди.
Навбатдаги ўрганишлар доирасида «Мустақиллик», «Бирлашган» ва «Алишер Навоий» маҳаллаларида ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари таҳлил қилинди.Хусусан, «Алишер Навоий» МФЙ ҳудудида жойлашган, ҳозирда фаолият юритмаётган 9 гектарлик «Agro Hamkor Tomorqa» МЧЖ объектида ўрганиш ишлари олиб борилиб, ундан самарали фойдаланиш ҳамда инвестиция салоҳиятини ишга солиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, мазкур маҳалладаги 16-мактаб ҳудудида 0,5 гектар ер майдонида соғломлаштириш марказини барпо этиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш жараёни ҳам ўрганилди.