Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Янги тадқиқотлар, илғор ислоҳотлар йўлида ҳамкорлик

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Прогрессив ислоҳотлар маркази билан ҳамкорлик тўғрисидаги англашув Меморандумини имзолади. Ушбу меморандум доирасида қуйидаги устувор йўналишларда ҳамкорлик қилинади:Монополияга қарши тартибга солиш ва рақобатни баҳолаш бўйича қўшма тадқиқотлар ва таҳлиллар олиб бориш, уларнинг натижалари асосида қонунчилик ва амалий механизмларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;Давлат бошқаруви учун институционал ва технологик инновацияларни ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш;Бозорларга киришдаги тўсиқларни аниқлаш ва рақобатни рағбатлантирувчи чоралар ишлаб чиқиш;Таҳлилий ҳисоботлар, нашрлар ва маълумотлар алмашинуви орқали илмий ва амалий ҳамкорликни кучайтириш;Монополияга қарши сиёсат бўйича халқаро тажриба алмашиш ва форум, семинар ҳамда конференциялар ташкил этиш;Жамоатчиликни хабардор қилиш ва рақобат маданиятини оширишга қаратилган ахборот кампаниялари ўтказиш;Миллий ва халқаро грантлар доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш. Иқтисодий сиёсатдаги ҳар бир ижобий ўзгариш замирида чуқур таҳлил ва самарали ҳамкорлик ётади. Тарафлар бу келишувни амалий ҳаракатлар билан мустаҳкамлаб боришни режалаштирмоқда. Шунингдек, Тарафлар халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, конференциялар, форумлар, семинарлар уюштириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олдилар.

1 Май 2025 1547

Марказ томонидан Олий таълим муассасалари ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди

Ушбу курс давомида иштирокчилар қуйидаги асосий мавзулар юзасидан назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар: ⏺“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг асосий тамойиллари;⏺Устун мавқе, монополия ва табиий монополиялар;⏺Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва картель келишувлари;⏺Давлат харидлари ва тендер жараёнларида рақобатга оид қонунбузарликлар;⏺Рақамли платформаларнинг бозордаги ҳукмрон мавқеини баҳолаш;⏺Биржа савдоларидаги манипуляция ва ҳуқуқий жавобгарлик. Маърузаларни соҳада катта тажрибага эга мутахассислар – қўмита масъуллари ва юридик доира вакиллари олиб борди. Амалий мисоллар, мутахассислар билан очиқ мулоқот ва тест синовлари орқали ўқув жараёни янада самарали ўтди. Мазкур курс рақобат муҳитини такомиллаштириш, давлат идоралари ва бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда шаффофлик ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

29 Апрель 2025 661

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Коммунал ташкилотлар ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган ўқув курси ташкил этилди

Ушбу ўқув курси доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:-“Рақобат тўғрисида”ги қонун ва унинг иқтисодиётдаги аҳамияти;-Устун мавқе ва монополияларни эътироф этиш мезонлари;-Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш талаблари;-Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва уларни аниқлашнинг ҳуқуқий асослари;-Картель келишувлари ва рақобатга зид келишувларнинг турлари;-Давлат харидлари, тендер жараёнлари ва улардаги ҳуқуқбузарликлар;-Рақамли платформаларнинг бозордаги устун мавқеини баҳолаш мезонлари;-Биржа савдоларидаги тартиб, манипуляциялар ва ҳуқуқий жавобгарлик.Дарслар юксак малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, иштирокчилар учун назарий билимлар ва амалий машғулотлар уйғунлашган ҳолда ўтказилди. Ушбу тадбир рақобат қонунчилигини янада мустаҳкамлаш ва соҳада фаолият юритувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим қадам бўлди. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

25 Апрель 2025 947
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech