"UZBAT A.O." АЖ ҚК ходимлари учун малака ошириш курси ўтказилди
Автомобиль йўллари қўмитаси ва суғурта ташкилотлари ходимлари учун ўқув курслари ташкил этилди
Фарғона водийси: Таҳдидлардан тараққиёт сари
Марказ ходимлари халқаро семинар-тренингда иштирок этди
Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Озарбайжон Республикасининг Иқтисодий илмий тадқиқотлар институти (ESRI) билан англашув ва ҳамкорлик Меморандумини имзолади. Ҳамкорлик доирасида тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқларни ўрганиш, товар бозорлари таҳлилини тайёрлаш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича илғор тажриба ва халқаро тажриба алмашиш, қўшма илмий ишларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш каби йўналишлар устувор вазифалар сифатида белгиланди.
Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Қозоғистон Республикасининг Евроосиё тадқиқотлар институти (ERI) билан англашув Меморандумини имзолади. Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:Туркий дунё ва Евроосиё географияси бўйича қўшма илмий тадқиқотларWeb of Science ва Scopus каби халқаро платформаларда мақолалар нашриСимпозиум, семинар ва конференциялар ташкил этишИлмий-ташкилий салоҳиятни ошириш, стажировка дастурлариИқтисод, савдо, бизнес муҳит ва энергетика соҳаларида лойиҳалар Учрашув якунида томонлар ўзаро билимлар алмашинуви, ходимларнинг институционал салоҳиятини ошириш, биргаликда семинар ва тренинглар ташкил қилиш, халқаро экспертларни жалб қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
"Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлари ўртасидаги савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар" мавзусида Туркий Давлатлар Ташкилотининг етакчи таҳлил марказлари иштирокида унга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо, рақамли иқтисодиёт, инфратузилма лойиҳалари ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев "Рақамли савдо платформаларини ривожлантиришда рақобат сиёсатининг роли" мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди. Шунингдек, тадбир давомида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Озарбайжон Республикасининг Иқтисодий илмий тадқиқотлар институти (ESRI) ва Қозоғистон Республикасининг Евроосиё тадқиқотлар институти (ERI) билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолади.