Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

“Ўзбекистон реклама бозорини тартибга солишнинг долзарб масалалари” семинар-тренингига таклиф етамиз!

4 Июль 2025 09:40 594 Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ташаббуси билан соҳага доир давлат идоралари экспертлари иштирокида, “Ўзбекистон реклама бозорини тартибга солишнинг долзарб масалалари” семинар-тренингини ўтказади.

Реклама бозорининг барча фаол қатнашчиларини, реклама берувчилар, маркетологлар ва маркетинг агентликларини икки кунлик семинарда қатнашишга таклиф этамиз:

Ўзбекистон реклама ва солиқ қонунчилигига риоя этиш
ОАВ ва ижтимоий тармоқларда контентни яхшироқ тузиш йўллари
Ташқи реклама ва рақамли мониторинг ҳақида
Рекламада энг кўп учрайдиган қонунбузилишлар ва бошқа мавзулар.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси вакиллари иштирок этмоқда.

Тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилaди.

Қатнашиш нархи – бир иштирокчи учун 3 700 000 сўм. Маркетинг уюшмаси ҳамкорлари учун қатнашиш нархи – бир иштирокчи учун 2 700 000 сўм.

Иштирок этиш учун мурожаат қилинг:
Тел: +998 99 944 44 07 Зафар Мирзаев

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech