Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Таъзия

5 Сентябрь 2025 11:31 1584 Чоп этиш

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, Жумаев Олимжон Садуллоевичга оталари марҳум Жумаев Саъдулла Шамсиевичнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ҳамда оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Жумаев Саъдулла Шамсиевич 1947 йили Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган, марҳум бутун умрини маърифат ва таълимга бағишлаб, Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимлари малакасини ошириш институти профессори сифатида минглаб педагоглар камолотига муносиб ҳисса қўшган зиёли, жонкуяр ва фидойи инсон бўлган.

Аллоҳ марҳумни ўз раҳматига олиб жойи жаннатда бўлсин, оила аъзолари ва яқинларига сабр берсин.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг тизим ташкилоти жамоаси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech