Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Иқтисод фанлари доктори Жумаев Олимжон Садуллоевич “Science and Innovation” халқаро илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси бўлди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, и.ф.д О.С.Жумаев 2025 йил 25 июль санасидан бошлаб “Science and Innovation” халқаро илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси этиб тасдиқланди. “Science and Innovation” – илм-фан, инновациялар ва замонавий технологияларга бағишланган халқаро илмий журнал бўлиб, унда фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижалари чоп этилади. Журнал илмий доиралар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва тадқиқотчилар учун мўлжалланган. О.С.Жумаевнинг таҳрир ҳайъатига қўшилиши Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази фаолиятининг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, илмий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда соҳадаги муҳим тадқиқотларни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилади.  Журнал ҳақида батафсил маълумот: https://scientists.uz  #Science and Innovation  #ҳайъат аъзоси

30 Июль 2025 2098

“Тошкент метрополитени” ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Тошкент метрополитени” ДУК ходимлари учун рақобат қонунчилиги бўйича малака оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди. Ўқув курси Қўмита ва Марказнинг етакчи экспертлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилди. Марказ томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув курслар соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, рақобат сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда тизимли ёндашувни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилади

28 Июль 2025 2939

Бугун Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда "Science and Innovation" компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар Марказнинг илмий-амалий журналини нашр этиш, минтақавий ва халқаро миқёсда конференциялар ташкил этиш, шунингдек, халқаро маълумотлар базаларида мақолалар чоп этиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. Учрашув якунида Марказ директори О.Жумаев ва "Science and Innovation" компанияси директори Б.Рустамов ўзаро англашув Меморандумини имзоладилар.

24 Июль 2025 3166
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech