Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Жаҳон банки Ўзбекистонни монополиялар таъсирини камайтиришга чақирди

“Ўзбекистон учун муҳим бўлган хизматлар соҳасининг ривожланиши секинлашди”,-дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Шу муносабат билан Жаҳон банки мамлакатнинг ташқи бозорлар билан алоқаларини яхшилаш, телекоммуникация, авиация ва темир йўл соҳаларидаги монополияларни қисқартириш, шунингдек, шахсий маълумотларни маҳаллийлаштириш талабларини юмшатиш ва АКТ бўйича ўқитишни қўллаб-қувватлашни тавсия қилди. Ўзбекистонда барча иш ўринларининг ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳасига тўғри келади ва у сўнгги ўттиз йилликдаги таркибий ўзгаришлар жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги ўн йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш саноат тармоқларига тенг даражада инвестиция киритилган бўлсада, хизматлар экспорти ишлаб чиқариш саноати маҳсулотлари экспортининг ўсишига нисбатан сезиларли даражада ортда қолди. Шу муносабат билан Жаҳон банки телекоммуникация, ҳаво ва темир йўл транспорти тармоқларида давлат монополиясининг ролини қисқартириш орқали хизматлар бозорини либераллаштиришни тавсия қилди.

15 Январь 2025 489

Хитойнинг Монополияга қарши органи 2025-йилда назоратни қандай кучайтиришини айтди

Хитой бозорни тартибга солиш давлат маъмурияти (SAMR) 2025 йилда ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш соҳасида халқаро ишлар ва трансчегаравий харидлар устидан назорат кучайтирилишини эълон қилди. Жорий йилнинг декабр ойида SAMR, шунингдек, NVIDIA чип ишлаб чиқарувчисига нисбатан Хитойнинг монополияга қарши қонунчилигини бузганликда гумон қилиниб, Исроилнинг Mellanox (Mellanox Technologies) коммутаторлари ва тармоқ адаптерларини 6,9 миллиард долларга сотиб олишда компания томонидан олинган мажбуриятларни бажармаганликда тергов бошланганини эълон қилди. Шу пайтда Пекин NVIDIA Хитой компанияларини камситмаслиги шарти билан битимни маъқуллади. Шунингдек, SAMR 2025-йилда вазирлик қуёш энергетикаси соҳасида, шунингдек, электромобиллар ва литий батареялари ишлаб чиқариш соҳасида нооқилона рақобатга қарши кураш чораларини кучайтиришни режалаштираётганини қўшимча қилди. 

13 Январь 2025 947

"Humo" тўлов тизими хусусийлаштирилади

“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ “Paynet” АЖ томонидан хусусийлаштирилади. Савдолар натижасига кўра битим суммаси 65 млн. АҚШ доллари бўлди.Жараёнда “Deloitte” халқаро компанияси хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида иштирок этди. Шу билан бирга, “Paynet” АЖ "Humo" тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий маълумотларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мажбуриятини олди. Битим натижалари Хусусийлаштириш ва давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.  

13 Январь 2025 786
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech