Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Воқеалар

Товар-хом ашё биржалари ва уларнинг иштирокчилари фаолиятини тартибга солиш» мавзусидаги семина

Бугун Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида АҚШнинг Товар фьючерслари савдо комиссияси (CFTC) билан ҳамкорликда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ташкил этилган «Товар-хом ашё биржалари ва уларнинг иштирокчилари фаолиятини тартибга солиш» мавзусидаги семинар бошланди. Тадбирнинг биринчи ярмида CFTC Халқаро муносабатлар бўлими директори ўринбосари Кевин Пикколи ўз тақдимотида товар-хом ашё бозорини ривожлантириш, спот бозори (spot market) ҳамда турли дериватив маҳсулот турлари ҳақида гапириб ўтди. Семинар давомида бозор мониторинги, хавфларни бошқариш ва манипуляцияларга қарши курашиш каби масалалар фаол муҳокама қилиниши кутилмоқда.

4 Ноябрь 2024 239

Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг минтақавий ваколатхонаси директори Филипп Ян билан учрашув

Жорий йилнинг 25-октабр кунида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлар маркази Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг минтақавий ваколатхонаси директори Филипп Ян билан учрашдилар. Ушбу учрашувда Қўмита раиси Х.Турахужаев, раис ўринбосари Ф.Карабаев, Марказ директори О.Жумаев, директор ўринбосари Ғ.Холжигитов, ҳамда Фридрих Эберт номидаги жамғарма томонидан жамғарманинг минтақавий ваколатхонаси директори Ф.Ян, жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа раҳбари Б.Алимов ва масъул ходимлар қатнашдилар. Музокаралар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, биргаликда янги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган. Бундан ташқари, Ф.Ян рақобат муҳитини самарали шакллантириш учун халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидлади. Учрашув якунида томонлар ўзаро билимлар алмашинуви, ходимларнинг институционал салоҳиятини ошириш, биргаликда семинар ва тренинглар ташкил қилиш, халқаро экспертларни жалб қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзолашга тайёрлигини билдирдилар.

25 Октябрь 2024 259

"Инновацияларни рағбатлантиришда рақобат ҳуқуқи ва интеллектуал мулк ҳуқуқининг роли" мавзусида ўқув семинари

"Инновацияларни рағбатлантиришда рақобат ҳуқуқи ва интеллектуал мулк ҳуқуқининг роли" мавзусида ўқув семинари Қўмита раҳбариятининг Германияга қилган ташрифининг амалий натижаларидан бири сифатида 2024 йил 23 октябрь куни Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган жаҳоннинг энг илғор “ғоя марказларидан” бири ҳисобланадиган Макс Планк номидаги илмий-тадқиқот институтининг Инновациялар ва рақобат Институти бош тадқиқотчиси доктор Дарья Ким иштирокида Қўмита ходимлари учун рақобат сиёсати, интеллектуал мулк ва рақамли платформалар ҳамда сунъий интеллект масалаларни ўз ичига қамраб олган махсус ўқув тренинги бўлиб ўтди. Тренингда асосий эътибор рақобат ҳуқуқи ва интеллектуал мулк ҳуқуқининг инновацияларни рағбатлантиришдаги ўзаро таъсирига қаратилди, айниқса ривожланаётган мамлакатлардаги ҳолат таҳлил қилинди, шунингдек рақамли платформалар ва сунъий интеллект технологияларининг рақобатни тартибга солишдаги роли кўриб чиқилди. Тренинг давомида иштирокчилар инновацияларнинг ҳуқуқий омиллари;интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг ривожланишдаги ўрни;ривожланаётган мамлакатларда рақобат ҳуқуқини қўллаш масалалари;рақобат ҳуқуқи ва интеллектуал мулк ҳуқуқи ўртасидаги ўзаро мутаносиблик; рақамли платформаларни тартибга солиш;сунъий интеллектнинг рақобатга таъсири каби муҳим мавзуларни муҳокама қилинди. Тренингнинг асосий мақсади Қўмита мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда рақобат ҳуқуқи ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш орқали инновацияларни қандай рағбатлантириш мумкинлиги ҳақида билимларини мустаҳкамлаш, ушбу йўналишларда, айниқса рақамли трансформация ва сунъий интеллект технологияларини тартибга солишда энг илғор халқаро амалиётларни чуқур ўрганиш ва татбиқ этишдан иборат бўлди. Қўмита Макс Планк Инновациялар ва рақобат Институти билан ҳамкорликни давом эттиради, ва ушбу ҳамкорлик ўқув тренингларни ташкил этиш, Қўмита ҳузуридаги Тадқиқот маркази билан биргаликда қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини халқаро амалиётларга ва стандартларга мослиги юзасидан Институт томонидан экспертизадан ўтказишдан иборат бўлади.

25 Октябрь 2024 248

Жорий йилнинг 18 октябрь кунида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлар маркази ва Japan International Cooperation Agency (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Ушбу учрашувда Марказ директор ўринбосари Ғ.Холжигитов ҳамда JICA дастурлар бўйича лойиҳалар шакллантириш маслаҳатчи Абе Наоми, лойиҳалар бўйича етакчи координатор Шарипов Шарифзода қатнашдилар. Мазкур учрашувнинг асосий мақсади Марказ ва JICA ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорлик учун янги йўналишларни йўлга қўйишдан иборат бўлди. Суҳбат якунида томонлар ўзаро билимлар алмашинуви, ходимларнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, япон ҳамда маҳаллий экспертлар билан ҳамкорлик лойиҳаларни амалга оширишга келишдилар.

18 Октябрь 2024 225

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази биносининг очилиши маросими Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 март куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази биносининг очилиши маросими Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Масросимни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов очиб берди. Шунгигдек, Марказ биноси очилишида Герман Спаркассенстифтунг ташкилоти билан ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. Меморандум молиявий таълим, аҳолини ўқитиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молиявий хизматларни масъулиятли таклиф қилиш каби компонентларни кучайтиришга қаратилган.

15 Март 2024 173
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech