Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Раҳбарият

Жумаев Олимжон Садуллоевич

Директор

Батафсил маълумот

1997 йилда Термиз давлат университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институти  аспирантурасини тамомлаган

Маълумоти: Олий

Мутахассислиги: Иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни бошқариш 

Илмий даражаси: Иқтисод фанлари номзоди (2005 йил), иқтисод фанлари доктори (DSc, 2024 йил), хорижий ва маҳаллий нашрларда 122 та илмий мақола, 2 та монография, 1 та ўқув амалий қўлланма муаллифи.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида  инспекторликдан бошлаган. Ҳокимият тизимида, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда "Ўзбекипаксаноат" уюшмасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2024 йилдан  Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори.

Юлдашев Фарход Алишерович

Директор ўринбосари

Батафсил маълумот

2000 йилда Тошкент автомобил йўллар институтини, 2002 йилда Тошкент автомобил йўллар  институти  магистратурасини тамомлаган

Маълумоти: Олий

Мутахассислиги: автокорхоналар менежменти

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда “Тошвилйўловчитранс” концерни техника хавфсизлиги муҳандиси сифатида бошлаган. Шу даврдан бошлаб “Тошвилтранс” автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаси, “Тошвилтранстерминал” уюшмаси, “Группа ГМС” Россия компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги Ваколатхонаси, “Чирчиқ Имкон Плюс” МЧЖ ҳамда “Узавтовокзал сервис” Давлат унитар корхонасида турли мутахассислик ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

2025 йилдан  Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори ўринбосари.

Холжигитов Голиб Аблакулович

Маслаҳатчи

Батафсил маълумот

Маълумоти:  Олий                                                 Тамомлаган:                                             

                                                                2001 йилда Шимолий Аризона университети (АҚШ);

                                                                2004 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети;

                                                                2012 йилда Гарвард университети битирувчиси (АҚШ).

                                         

Лия Граубергер

Маслаҳатчи

Батафсил маълумот

Маълумоти: Олий.

Мутахассислиги: Бизнес ҳуқуқи, Европа иқтисодий интеграцияси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат сиёсати соҳалари бўйича халқаро эксперт.

2013 йилда Германиянинг Вестфалия амалий фанлар университети (Westfälische Hochschule – University of Applied Sciences) бакалаври, 2015 йилда эса Вуппертал университети Европа иқтисодий интеграцияси ихтисослиги бўйича Европа тадқиқотлари магистри даражасини олган. Шунингдек, Брюсселдаги EPHEC бизнес мактабида ҳамда Оксфорд университети Саид бизнес мактабининг сунъий интеллект бўйича малака ошириш дастурларини тамомлаган.

2023 йилдан буён Германия халқаро ҳамкорлик жамғармасининг (German Sparkassenstiftung for International Cooperation) Ўзбекистондаги фаолияти доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобатни ривожлантириш йўналишига раҳбарлик қилиб келмоқда. Марказ маслаҳатчиси сифатида рақобат сиёсатини мустаҳкамлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш ва халқаро илғор тажрибаларни жорий этишга кўмаклашади.

Қодиров Отабек Абдуходиевич

Маслаҳатчи

Батафсил маълумот

Маълумоти:  Олий                                                 Тамомлаган:                                             

                                                              2005 й. Тошкент давлат шарқшунослик институти;

                                                              2007 й. Тошкент давлат шарқшунослик институти (магистратура);         

                                                              2019 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси;

                                                              2024 й. Сеул универститети (магистратура) битирувчиси (Жанубий Корея).

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech