Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 октябрдаги ПҚ-296-сон “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, “Сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш ҳамда “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизимида ишлаш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларини ўқитишга қаратилган махсус ўқув курслари ташкил этилди. Уч кун давом этган ўқув курси доирасида иштирокчилар: - истеъмолчилар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби; - “Сирли мижоз” тадбирлари ва назорат харидини ўтказиш методикаси; - “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизимида ишлаш бўйича амалий машғулотлар; - савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалиёти; - ахборот махфийлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш қоидалари бўйича назарий ва амалий билимларга ега бўлдилар. Машғулотлар соҳада юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилди. Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибда махсус сертификатлар топширилди. Мазкур ўқув курслари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтириш ва жамоатчилик назорати механизмларини самарали йўлга қўйишга хизмат қилади. |Telegram |facebook|instagram|
Жорий йилнинг 23–24 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Рақобат қўмитаси томонидан German Sparkassenstiftung ҳамда Германиянинг ҳамкорлик ташкилотлари билан ҳамкорликда “Сунъий интеллектни бошқариш: тартибга солиш ҳамда рақобатни таъминлаш бўйича Европа Иттифоқи қонунчилиги ва глобал стратегиялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. Мазкур семинарда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари фаол иштирок этиб, сунъий интеллектни тартибга солиш, рақобат сиёсати ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги илғор халқаро ёндашувлар билан яқиндан танишдилар. Семинарда Германия, Франция ва бошқа хорижий давлатларнинг етакчи экспертлари, шунингдек ҳалол рақобатни таъминлаш, инновацияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ҳамда сунъий интеллектни самарали тартибга солиш тизимини шакллантириш учун масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди. Семинар якунида иштирокчилар ўртасида фикр-мулоҳазалар алмашилди ҳамда қатнашчиларга сертификатлар топширилди. |Telegram |facebook|instagram|
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Халқаро Вестминстер Университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Қўмита ходимлари учун "Илмий тадқиқот методлари ва эконометрик таҳлил" мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Мазкур семинарнинг асосий мақсади ходимларни замонавий илмий тадқиқот методологиясининг янгича ёндашувлари билан таништириш, иқтисодий таҳлил ва бозор мониторингида қўлланиладиган эконометрик усуллар бўйича амалий билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат бўлди. Амалий машғулотлар давомида иштирокчилар таъсир кучини баҳолаш, миқдорий ва сифатли тадқиқот усуллари, тадқиқот натижаларини таҳлилий хулосаларга айлантириш ҳамда уларни қарор қабул қилиш жараёнида қўллаш бўйича тушунчаларга эга бўлдилар. Ушбу амалий семинар ходимларнинг таҳлилий фикрлашини ривожлантириш, илмий асосланган ёндашувларни амалиётга жорий этиш ҳамда рақобат сиёсати соҳасида қабул қилинаётган қарорлар сифатини оширишга хизмат қилади. |Telegram |facebook|instagram|
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун монополияга қарши комплаенсни ўқитиш бўйича уч кунлик ўқув курси ташкил етилди. Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти ҳамда монополияга қарши тартибга солишнинг замонавий механизмлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди. Ўқув машғулотлари Қўмита ҳамда соҳадаги етакчи мутахассислар томонидан олиб борилиб, иштирокчиларнинг амалий саволларига атрофлича жавоблар берилди. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Мазкур ўқув курси хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг монополияга қарши қонунчилик бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, комплаенс тизимини жорий этиш ҳамда рақобат қоидаларига риоя этиш маданиятини шакллантиришга қаратилган. |Telegram |facebook|instagram|
Дастур доирасида соҳанинг етакчи мутахассислари, Қўмита бошқарма бошлиқлари ҳамда илмий ходимлар томонидан рақобатни чекловчи ҳаракатларни олдини олиш, инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш, давлат харидларида шаффоф рақобат муҳитини таъминлаш ва монополияга қарши қонунчиликнинг долзарб масалалари бўйича маърузалар ўқилди. Иштирокчилар комплаенс тизимини самарали йўлга қўйиш, унинг натижадорлигини баҳолаш, шунингдек рақобат сиёсатидаги замонавий тенденциялар — рақамли платформалар, сунъий интеллект ва биржа савдоларидаги монопол ҳаракатлар ҳақида чуқур билимларга эга бўлдилар. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда. |Telegram |facebook
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан турли вазирлик ва йирик корхоналар вакиллари учун “Монополияга қарши комплаенс ўқитиш” мавзусида амалий ўқув курси ташкил этилди. Курс давомида монополияга қарши қонунчилик, инсофсиз рақобат турлари, картель келишувлари ва комплаенс тизимининг амалий аҳамияти юзасидан чуқур билимлар берилди. Ушбу ўқув курси нафақат ходимларнинг малакасини оширишга балки, соҳада адолатли рақобат муҳитини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳам хизмат қилади. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда.#Рақобат сиёсати #Монополияга қарши комплаенс #Ўқув курси
Ўқув дастури давомида иштирокчилар иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш, монополияга қарши қонунчиликни тўғри қўллаш ва соҳага оид амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган билим ва кўникмаларга ега бўлдилар. Дарслар тегишли соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар — Қўмита раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда. #Тадқиқотлари маркази #Электромагнит мослашув #Ўқув курс #Монополия
Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ташаббуси билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Минтақавий иқтисодиёт кафедраси профессор-ўқитувчилари ва докторантлари иштирокида навбатдаги илмий-амалий семинар ташкил этилди. Семинарда мамлакатимизнинг минтақавий иқтисодий ривожланиш жараёнлари, рақобат муҳитини шакллантириш ва бозор механизмларини такомиллаштиришда илмий ёндашувнинг аҳамияти тўғрисида фикр алмашилди. Профессор ва тадқиқотчилар томонидан рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги долзарб масалалар, шунингдек, минтақавий иқтисодий таҳлилда замонавий методлардан фойдаланиш имкониятлари муҳокама этилди. #Рақобат сиёсати #Минтақавий иқтисодиёт #Семинар
Тадбир давомида реклама соҳасида қўлланиладиган этика ва ҳуқуқий меъёрлар, ташқи реклама объектларини ўрнатиш ва паспортлаштириш тартиби, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда реклама қилиш бўйича замонавий трендлар ва усуллар, “Ташқи реклама” рақамли мониторинг тизимини жорий этишнинг мақсад ва принциплари, шунингдек, рекламада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари кенг ёритилди. Тренинг иштирокчилари реклама фаолиятини юритишда лицензия ва рухсат тартиб-таомиллари, ҳуқуқий нормалар ҳамда амалий назорат механизмлари бўйича батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Мазкур курс рекламачилар, ОАВ вакиллари ва соҳага қизиқувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини оширишга, шунингдек, реклама бозорида ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан реклама соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар учун “Реклама бозорининг фаолияти” мавзусида икки кунлик амалий ўқув семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбир давомида реклама соҳасида қўлланиладиган этика ва ҳуқуқий меъёрлар, ташқи реклама объектларини ўрнатиш ва паспортлаштириш тартиби, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда реклама қилиш бўйича замонавий трендлар ва усуллар, “Ташқи реклама” рақамли мониторинг тизимини жорий этишнинг мақсад ва принциплари, шунингдек, рекламада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари кенг ёритилди. Тренинг иштирокчилари реклама фаолиятини юритишда лицензия ва рухсат тартиб-таомиллари, ҳуқуқий нормалар ҳамда амалий назорат механизмлари бўйича батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Мазкур курс рекламачилар, ОАВ вакиллари ва соҳага қизиқувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини оширишга, шунингдек, реклама бозорида ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди #Рақобат #Cеминар-тренинг #Реклама
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Наманганда дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ҳамда чакана савдоси билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун амалий ўқув семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу тадбир Марказ томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ўқув курслари тизимининг давоми сифатида ташкил қилинди. Тренинг доирасида иштирокчиларга:- “Рақобат тўғрисида”ги Қонун нормалари,- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги талаблар,- “FAIR TECH” ахборот тизимида қайд этилаётган ҳуқуқбузарликлар,- лицензия талаблари ва уларни тўғри қўллаш,- референт нарх шакллантириш тизими,- “Реклама тўғрисида”ги Қонун доирасидаги чекловларбўйича амалий билим ва кўникмалар берилди. Ўқув курси Қўмита ва Марказнинг етакчи экспертлари ҳамда соҳанинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилди. Рақобат сиёсатини жойларда самарали татбиқ этиш, соҳа вакилларининг ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш мақсадида бундай ўқув курслари Республика ҳудудларида ҳам тизимли равишда ташкил этилмоқда. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди #Тадқиқотлари маркази #Наманган #Тренинг #Фармацевтика
Микрокредитбанк ходимлари учун ўтказилган махсус курсда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун, давлат харидлари жараёнидаги рақобат қоидалари, тендерда инсофсиз рақобат ва картель келишувларни аниқлаш механизмлари бўйича амалий билим ва кўникмалар берилди.Давлат ва хўжалик субъектлари вакиллари учун ташкил этилган курсда монополияга қарши комплаенс, рақамли платформаларда бозор ҳукмронлигини таҳлил қилиш, биржа савдоларида манипуляция ҳолатларини аниқлаш каби замонавий йўналишлар қамраб олинди.Фармацевтика соҳаси учун махсус курсда дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишда лицензия талаблари, референт нарх шакллантириш, “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари ва “FAIR TECH” ахборот тизимида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари муҳокама этилди. Барча курслар Қўмита мутахассислари, олий таълим муассасалари олимлари ва соҳадаги етакчи экспертлар иштирокида юқори савияда ташкил этилди. Курслар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда.
Ушбу курс давомида иштирокчилар қуйидаги асосий мавзулар юзасидан назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар: ⏺“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг асосий тамойиллари;⏺Устун мавқе, монополия ва табиий монополиялар;⏺Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва картель келишувлари;⏺Давлат харидлари ва тендер жараёнларида рақобатга оид қонунбузарликлар;⏺Рақамли платформаларнинг бозордаги ҳукмрон мавқеини баҳолаш;⏺Биржа савдоларидаги манипуляция ва ҳуқуқий жавобгарлик. Маърузаларни соҳада катта тажрибага эга мутахассислар – қўмита масъуллари ва юридик доира вакиллари олиб борди. Амалий мисоллар, мутахассислар билан очиқ мулоқот ва тест синовлари орқали ўқув жараёни янада самарали ўтди. Мазкур курс рақобат муҳитини такомиллаштириш, давлат идоралари ва бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда шаффофлик ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Ушбу ўқув курси доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:-“Рақобат тўғрисида”ги қонун ва унинг иқтисодиётдаги аҳамияти;-Устун мавқе ва монополияларни эътироф этиш мезонлари;-Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш талаблари;-Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва уларни аниқлашнинг ҳуқуқий асослари;-Картель келишувлари ва рақобатга зид келишувларнинг турлари;-Давлат харидлари, тендер жараёнлари ва улардаги ҳуқуқбузарликлар;-Рақамли платформаларнинг бозордаги устун мавқеини баҳолаш мезонлари;-Биржа савдоларидаги тартиб, манипуляциялар ва ҳуқуқий жавобгарлик.Дарслар юксак малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, иштирокчилар учун назарий билимлар ва амалий машғулотлар уйғунлашган ҳолда ўтказилди. Ушбу тадбир рақобат қонунчилигини янада мустаҳкамлаш ва соҳада фаолият юритувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим қадам бўлди. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари таддқиқотлари маркази томонидан "UZBAT A.O." АЖ ҚК ходимларини рақобат сиёсати, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва реклама қонунчилиги бўйича малакаси оширилди. Ўқув курси қуйидаги мавзуларда олиб борилди: “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг мақсади Рақобат қонунчилиги бузилиш ҳолатлари ва юридик оқибатлари Инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш ва баҳолаш Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари Реклама тўғрисидаги қонун ва амалий талаблар Малака ошириш курсидан мақсад "Рақобат тўғрисида", "Реклама тўғрисида" ва "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормалардан хабардорликни таъминлаш ҳисобланади. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.