Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Ҳамкорлик йўлида янги қадам!

Жорий йилнинг 9 апрель куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Учрашув давомида, ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик, таҳлилий ва илмий изланишларни биргаликда олиб бориш, музокара майдончаларини ташкил этиш ҳамда миллий ва халқаро лойиҳаларда ходимлар иштирокини таъминлаш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Меморандумнинг имзоланиши давлат органлари ўртасида тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очади, бу эса, ўз навбатида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади.

9 Апрель 2025 680

“Uzum Tezkor” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “Uzum Tezkor” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди. Асос: “Uzum Tezkor” МЧЖ ХКнинг бу соҳада устун мавқега эришилгани ҳақидаги хабарномаси. Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.

2 Апрель 2025 715

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Euronews"га берган эксклюзив интервьюси

"Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон маконга айлантириш учун тарихий имконият турибди". Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанддаги "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити олдидан "Euronews" (https://www.euronews.com/2025/04/01/qa-we-have-a-historic-chance-to-make-our-region-prosperous-uzbekistan-president-tells-euro)га берган эксклюзив интервьюси. (https://president.uz/uz/lists/view/8009)

1 Апрель 2025 621
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech