Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Автомобиль йўллари қўмитаси ва суғурта ташкилотлари ходимлари учун ўқув курслари ташкил этилди

21 Апрель 2025 11:54 370 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан Автомобиль йўллари қўмитаси ва Суғурта ташкилотлари ходимлари учун рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқлари, давлат харидларида ва реклама қонунчилиги бўйича ўқув курслари ўтказилди.

Маскур ўқув курслари қуйидаги долзарб мавзуларни қамраб олди:


Автомобиль йўллари қўмитаси
“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг амалиётда қўлланилиши;
Монополия ва табиий монополиялар тўғрисидаги талаблар;
Нарх ва тарифларни шакллантириш тартиби;
Давлат харидларида рақобатнинг таъминланиши;
Рақамли платформаларда рақобатни чеклаш ҳолатлари.

Суғурта ташкилотлари
“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва устун мавқе тушунчаси;
Монополияга қарши тадбирлар ва ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш тартиби;
Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва молиявий жавобгарлик;
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий масалалар;
Реклама қонунчилиги ва молиявий хизматлар рекламасига оид талаблар;
Рақамли платформаларда устун мавқени баҳолаш мезонлари.

Ушбу ўқув курслари — соҳадаги мутахассисларнинг малакасини ошириш, ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш ва бозорда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

Курслар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech