Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун монополияга қарши комплаенсни ўқитиш бўйича уч кунлик ўқув курси ташкил етилди.

15 Декабрь 2025 18:00 117 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун монополияга қарши комплаенсни ўқитиш бўйича уч кунлик ўқув курси ташкил етилди.

Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти ҳамда монополияга қарши тартибга солишнинг замонавий механизмлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Ўқув машғулотлари Қўмита ҳамда соҳадаги етакчи мутахассислар томонидан олиб борилиб, иштирокчиларнинг амалий саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди

Мазкур ўқув курси хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг монополияга қарши қонунчилик бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, комплаенс тизимини жорий этиш ҳамда рақобат қоидаларига риоя этиш маданиятини шакллантиришга қаратилган.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech