Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Хоразм вилоятида товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари, монополияга қарши комплаенс тизими ҳамда давлат харидларини амалга оширишда рақобат қонунчилиги талаблари бўйича малака ошириш бўйича ўқув семинарлари ўтказилди

17 Октябрь 2024 09:46 189 Чоп этиш

Жорий йилнинг 16-17 октябрь кунлари Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди.

Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, давлат буюртмачилари ҳамда юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотувчи корхоналар вакилларига рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушинтиришлар берилди.

Малака ошириш курси сўнггида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech