Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Навбатдаги ўқув курси ташкил этилди

30 Сентябрь 2025 11:20 181 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан турли вазирлик ва йирик корхоналар вакиллари учун “Монополияга қарши комплаенс ўқитиш” мавзусида амалий ўқув курси ташкил этилди.

Курс давомида монополияга қарши қонунчилик, инсофсиз рақобат турлари, картель келишувлари ва комплаенс тизимининг амалий аҳамияти юзасидан чуқур билимлар берилди.

Ушбу ўқув курси нафақат ходимларнинг малакасини оширишга балки, соҳада адолатли рақобат муҳитини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳам хизмат қилади.

Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди

Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда.

#Рақобат сиёсати  #Монополияга қарши комплаенс  #Ўқув курси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech