Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

“Сунъий интеллектни бошқариш: тартибга солиш ҳамда рақобатни таъминлаш бўйича Европа Иттифоқи қонунчилиги ва глобал стратегиялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди.

24 Декабрь 2025 17:30 157 Чоп этиш

Жорий йилнинг 23–24 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Рақобат қўмитаси томонидан German Sparkassenstiftung ҳамда Германиянинг ҳамкорлик ташкилотлари билан ҳамкорликда “Сунъий интеллектни бошқариш: тартибга солиш ҳамда рақобатни таъминлаш бўйича Европа Иттифоқи қонунчилиги ва глобал стратегиялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари фаол иштирок этиб, сунъий интеллектни тартибга солиш, рақобат сиёсати ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги илғор халқаро ёндашувлар билан яқиндан танишдилар.

Семинарда Германия, Франция ва бошқа хорижий давлатларнинг етакчи экспертлари, шунингдек ҳалол рақобатни таъминлаш, инновацияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ҳамда сунъий интеллектни самарали тартибга солиш тизимини шакллантириш учун масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Семинар якунида иштирокчилар ўртасида фикр-мулоҳазалар алмашилди ҳамда қатнашчиларга сертификатлар топширилди.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech