Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 14-16 январь кунлари Марказ томонидан “Тижорат банкларининг марказий аппарати ходимлари учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди
Ўқув курсларида:
Республикадаги 20 дан ортиқ тижорат банклари иштирок этди.
Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”, "Реклама тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунларининг мазмун-моҳиятлари, шунингдек устун мавқе, монополия, реклама ва табиий монополияга қўйиладиган асосий талаблар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.