Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш бўйича ўқув курслари бўлиб ўтди

27 Февраль 2025 12:42 276 Чоп этиш

Жорий йилнинг 27-феврал куни Тадқиқотлар маркази томонидан Қўмита ҳудудий органлари ходимлари учун “Товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таҳлил қилиш” бўйича навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди.

Ўқув курсларида: Республиканинг 14 та худудий орган ходимлари иштирок этди.

Мазкур ўқув курсларда:
  Товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
  Бозорнинг товар ва географик чегараларини аниқлаш;
  Бозор субъектларини ва бозор улушларини аниқлаш;
  Рақобат муҳитини таҳлил қилишда фойдаланиладиган ахборотлар тўплами;
  Бозорга киришдаги тўсиқлар ва концентрация даражаси;
  Устун музокара кучи ва устун мавқени аниқлаш мезонлари;
Мавзулари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Семинар якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech