Ҳудудий электр тармоқларининг монополияга қарши комплаенс фаолиятига масъул ходимлар учун ўқув курси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари Марказ томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курси бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув курслари доирасида, монополияга қарши комплаенс ва Давлат харидлари бўйича масъул ходимларига тартибга солинадиган нархларни шакллантириш, декларация қилиш ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланиши тартиблари, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ҳамда шартномаларни тузиш, келишиш ва унинг талабларига риоя қилиниши бўйича тегишли мисоллар билан тушунтиришлар берилди.
Ўқув курси якунида тингловчиларнинг монополияга қарши комплаенс ҳамда электр энергияси етказиб бериш соҳасини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган ҳамда истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган эътирозлар муаммоларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди.
Ўқув семинар сўнгида тингловчиларга курс бўйича махсус сертификатлар топширилди.