Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Коррупцияга қарши комплаенс мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

16 Декабрь 2024 11:21 229 Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил учун тасдиқланган ички аудит йиллик режасига асосан жорий йилнинг 10 декабрь кунидан бошлаб Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятини комплекс ўрганиш, амалий кўмак бериш ва иш фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳудудий бошқарманинг фаолияти ўрганилмоқда.

Шу билан бир қаторда Қўмитанинг Ички аудит, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи А.Хакимов томонидан тизим ходимлари учун Коррупцияга қарши комплаенс мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида Коррупцияни келиб чиқишининг асосий сабаблари, механизмлари ва ҳодисалари, Халқаро асослар, воситалар, ўзаро боғлиқ мавзулар, манфаатлар тўқнашуви: таърифлар, мисоллар, амалий тадқиқотлар, Инсон ресурслари ва рискларни бошқариш бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech