Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Жаҳон банки Ўзбекистонни монополиялар таъсирини камайтиришга чақирди

15 Январь 2025 10:20 268 Чоп этиш

“Ўзбекистон учун муҳим бўлган хизматлар соҳасининг ривожланиши секинлашди”,-дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Шу муносабат билан Жаҳон банки мамлакатнинг ташқи бозорлар билан алоқаларини яхшилаш, телекоммуникация, авиация ва темир йўл соҳаларидаги монополияларни қисқартириш, шунингдек, шахсий маълумотларни маҳаллийлаштириш талабларини юмшатиш ва АКТ бўйича ўқитишни қўллаб-қувватлашни тавсия қилди.

Ўзбекистонда барча иш ўринларининг ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳасига тўғри келади ва у сўнгги ўттиз йилликдаги таркибий ўзгаришлар жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги ўн йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш саноат тармоқларига тенг даражада инвестиция киритилган бўлсада, хизматлар экспорти ишлаб чиқариш саноати маҳсулотлари экспортининг ўсишига нисбатан сезиларли даражада ортда қолди. Шу муносабат билан Жаҳон банки телекоммуникация, ҳаво ва темир йўл транспорти тармоқларида давлат монополиясининг ролини қисқартириш орқали хизматлар бозорини либераллаштиришни тавсия қилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech