Deutsche Bank ва Rabobankни картел келишувида айблаш
“Европа Иттифоқининг Монополияга қарши регулятори Deutsche Bank ва Rabobankни давлат облигациялари бозорида картел келишувида иштирок этишда айблади”,-деб ёзади Reuters.
Кузатув органи маълумотларига кўра, ушбу икки банк 2005-2016-йилларда суверен, давлат томонидан таъминланган ва кафолатланган еврооблигациялар бўйича нархлар ва савдо стратегияларини мувофиқлаштирган.
Еврокомиссия иккала банкка ҳам тегишли айблов далолатномасини юборди. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик учун регулятор компанияларни глобал айланмасининг 10 фоизигача миқдорда жаримага тортиши мумкин. Еврокомиссия якуний қарор қабул қилгунга қадар банклар ёпиқ эшитувларда ва ёзма шаклда ўзларини ҳимоя қилишлари мумкин. Сўнгги йилларда Еврокомиссия ўнлаб банкларни назорат индексларини сохталаштирганлиги ва картелларда иштирок этганлиги учун миллионлаб евро миқдорида жаримага тортди.