Х ижтимоий тармоғи 100 миллион доллардан ортиқ жаримага тортилиши мумкин
Европа комиссияси Х ижтимоий тармоғига 100 миллион доллардан ортиқ жарима солиши мумкин. Потенсиал жарима суммаси компания йиллик айланмасининг тахминан 6 фоизини ташкил етади, бу камида 100 миллион долларга тенг. Шу билан бирга, жарима солиш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Иш бўйича тергов 2023-йил декабр ойида, Европа Комиссияси ижтимоий тармоқни Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузганликда гумон қилганда бошланган еди. Комиссияга кўра, компаниянинг реклама қоидалари етарли даражада шаффоф емас ва у фойдаланувчиларни тасдиқланган аккаунт мақомини сотиш амалиёти билан чалғитган.