Кафолатли омонатлар миқдорини чеклаш тўғрисидаги қонун маъқулланди
"Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида"ги Қонунда кафолат ҳолати юзага келганда Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан компенсация тўланиши назарда тутилмоқда, бунда бир банкдаги бир омонатчи учун компенсация миқдори, агар унинг миқдори 200 миллион сўм ёки ундан кам бўлса, кафолатлаш обекти қолдиғининг тўлиқ ҳажмини ташкил етади.
Меъёрий ҳужжатда банк тугатилганда агентлик томонидан компенсация тўлаш муддатини босқичма-босқич 7 иш кунигача қисқартириш назарда тутилмоқда. Шундай қилиб, компенсация тўлаш 2025-йил 1-январдан 20 иш куни мобайнида, 2026-йил 1-январдан 15 иш куни мобайнида, 2027-йил 1-январдан 7 иш куни мобайнида амалга оширилади.
Банк банкрот бўлган тақдирда агентлик омонатчиларнинг маблағларини қоплайди, омонатчиларнинг бангга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи еса агентликка ўтади.