Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

31 Январь 2025 12:50 629 Чоп этиш

Жорий йилнинг 27-30 январь кунлари Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди.

Ўқув курсларида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг тизим ташкилоти ходимлари иштирок этишди.

Мазкур ўқув курсларда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади, устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Ўқув семинар сўнггида Марказ директори O.Jumayev томонидан тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech