Ўзбекистонда халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғим жорий этилмоқда
Ўзбекистонда хорижий маркетплейслардан товарларни олиб киришнинг янги тартиби жорий этилди. Эндиликда олиб кириладиган 1 кг жўнатма учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади. Янги қоидалар жисмоний шахслар ўртасида жўнатмаларга ҳам татбиқ этилади.
Бугунги кунда божсиз олиб кириш меъёри 1000 долларгача бўлиб, ушбу чегарадан ошганда жисмоний шахслар ортиқча миқдорнинг 30 фоизини тўлашлари керак.
Ушбу чора яширин импортга қарши курашиш ва маҳаллий бозорда ҳалол рақобатни сақлаб қолишга қаратилган. Шу билан бирга, фуқаролар йиғимни тўғридан-тўғри тўламайдилар, лекин у курьерлик хизматлари нархига киритилиши мумкин.