Савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун ижтимоий солиқ ставкаси узайтирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда асосий таклифлардан бири савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоизга узайтириш бўлди.
Имтиёз жорий этилганидан буён ўтган 2 йил ичида корхоналар сони 1,5 баробар ошди. Кўплаб тадбиркорлар ойлик иш ҳақини тўғри кўрсата бошлагани натижасида иш ҳақи фонди 3,2 баравар кўпайиб, бюджетга қўшимча 2,1 триллион сўм тушум таъминланди.
Шу боис имтиёз муддатини яна 3 йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.