Муқобил қурилиш технологияларини ривожлантириш
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури доирасида 2025 йил 1 августдан бошлаб муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтишни рағбатлантириш мақсадида пишиқ ғишт ишлаб чиқаришдан пеноблок ва газоблок каби материаллар ишлаб чиқаришга ўтган қурилиш ташкилотларига "Шаффоф қурилиш" платформасида устуворлик берилади.
Шунингдек, 2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва тупроқнинг унумдор қатламини юқотишга юл қўймаслик мақсадида қишлоқ хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, ўрмон ва сув фондларида қум карьерлари фаолияти тақиқланади.