Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ҳамкорлик йўлида янги қадам!

9 Апрель 2025 15:17 470 Чоп этиш

Жорий йилнинг 9 апрель куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Учрашув давомида, ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик, таҳлилий ва илмий изланишларни биргаликда олиб бориш, музокара майдончаларини ташкил этиш ҳамда миллий ва халқаро лойиҳаларда ходимлар иштирокини таъминлаш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Меморандумнинг имзоланиши давлат органлари ўртасида тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очади, бу эса, ўз навбатида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech