Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

10 Апрель 2025 17:13 245 Чоп этиш

Жорий йилнинг 10 апрел куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар геология соҳаси мутахассисларининг малака ва билимларини чуқурлаштириш мақсадида давлат харидлари ва монополияга қарши қонунчилик соҳасида малака ошириш курсларини ташкил етиш бўйича салоҳиятли ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Учрашув якунлари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech