Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

“Uzum Tezkor” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида эътироф этилди

2 Апрель 2025 17:19 333 Чоп этиш

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “Uzum Tezkor” МЧЖ ХК устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

Асос: “Uzum Tezkor” МЧЖ ХКнинг бу соҳада устун мавқега эришилгани ҳақидаги хабарномаси.

Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech